Home \ GMP мувофиқлик сертификати

GMP мувофиқлик сертификати

   06.06.2017 йил “Узбиокомбинат” МЧЖ Қўшма Корхонаси АҚШ нинг “ACS United States” сертификатловчи агентлик томонидан  GMP  га мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. 
   “Узбиокомбинат” МЧЖ Қўшма Корхонаси Ветеринария препаратлари ишлаб чиқаришда, ҳайвонларни соғлигини сақлаш соҳасида янги замонавий компания хисобланади.
   “Узбиокомбинат” МЧЖ ҚК ўз иш фаолиятини 2014 йилдан бошлаган бўлиб, шундай қисқа фурсат ичида ветеринария фармацефтикаси бозорида етакчи ўринни эгаллади, ва Ўзбекистон ветеринария сохаси мутахассислари томонидан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчиси эътирофига сазовор бўлди.
   Хозирги вақтда  “Узбиокомбинат” МЧЖ Қўшма Корхонаси Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари худудида алохида ўрин эгаллайди, чунки худди шундай салохиятли ва ёпиқ инфратузилмаси бўлган бошқа корхоналар мавжуд эмас.
   “Узбиокомбинат” МЧЖ Қўшма Корхонаси GMP сертификатига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ишончли, сифатли эканлиги на фақат республикамиз бозорида балки жаҳон бозорига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ном билан экспорт қилинишида бир қанча қулайликлар яратади.
 
 
GMP_biveco_res

GMP (Good manufacturing practice) Тегишли, мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш амалиёти – дори воситалари, тиббиёт ускуналари, диагностика мақсадидаги махсулотлар, озиқ-овқат махсулотлари, озуқа қўшимчалари ва фаол моддаларни ишлаб чиқаришга нисбатан қоидалар, меъёрлар ва кўрсатмалар тизимидир. GMP ишлаб чиқариш параметрлари ва лаборатория текширувини, тартибга солиш ва бахолашни акс этиррган яхлит ёндашувдир. Бошқача қилиб айтганда, GMP мохияти – дори ишлаб чиқариш жараёнини, ушбу дори воситасини ишлаб чиқаришда ўрнатилган ва шу дори воситасини рўйхатдан ўтказувчи ташкилот талабларига мувофиқлигини таминлаш.

GMP истеъмолчиларни химоя қилади. GMP истеъмолчилар фақат юқори сифатли, бенуқсон дори воситасини олишни кафолатлайди. Дори воситаларини ишлаб чиқариш, ишлов бериш, қадоклаш ва сақлашда GMP сифат стандартини бажариш мажбурий хисобланади. GMP – мақсади истеъмолчиларга безарар, хавифсиз ва самарали дори воситаларини етказиб беришдир.